Ўзбекистон

Фарғонада бир гуруҳ аёллар норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Улар бозордаги жойлари олиб қўйилганидан норози савдогарлар бўлган.

Фарғонада бир гуруҳ аёллар норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида бозор савдогарларининг жойлари тортиб олингани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганилди.

 

Маълум қилинишича, Қумтепа маҳалласидаги бозор ҳудудида айрим савдогарлар автотураргоҳда савдо қилиб, йўловчи ташувчи транспортлар ҳаракати ва фуқаролар ўтиш йўлакларини тўсиб қўйган. 

 

Шу сабабли туман ҳокимлиги ва бозор маъмурияти томонидан уларга бозорнинг ички қисмида савдо қилиш таклиф қилиниб, бир неча бор огоҳлантирилган.

 

Бироқ савдогарлар белгиланган тартибга зид равишда савдони давом эттиргани айтилмоқда.

 

14 май куни автотураргоҳ ҳудудида савдо қилиш тақиқланганидан сўнг, бир неча аёл жамоат тартибини бузиб, йўл ҳаракатини тўсишга уринган. Ҳодиса жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан вазият бартараф этилган ва иштирокчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

 

Қайд этилишича, жамоат тартибини бузишга даъват қилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган 5 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195 ва 201-моддалари асосида жавобгарликка тортилган. Суд томонидан уларга жарима жазоси тайинланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"