Ўзбекистон

Айрим педагогларга самолёт ва поезд чипталари учун чегирма берилиши мумкин

Бундай чегирмалар Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун амал қилади.

Айрим педагогларга самолёт ва поезд чипталари учун чегирма берилиши мумкин

Ўзбекистонда айрим педагогларга мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поезд чипталарига чегирма берилиши мумкин. Бу бўйича қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

 

Лойиҳага кўра, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб айрим тоифадаги педагоглар учун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб авиа ва темирйўл чипталарига йилда бир марта чегирма бериш тартибини доимий асосда жорий этиш таклиф қилинмоқда.

 

Имтиёз қуйидаги педагогларга татбиқ этилиши режалаштирилган:

 

  • республика рейтингида топ-100 таликка кирган умумтаълим ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига;
  •  топ-20 таликка кирган техникумлар педагогларига; 
  •  топ-10 таликка кирган олий таълим муассасалари педагогларига.

 

Қарор лойиҳасида самолёт ва поездлар (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлардан ташқари) учун эркин сотувдаги эконом класс ҳамда плацкарт ёки купе вагонлари чипта тарифларига 15 фоиз чегирма берилиши назарда тутилган. Бунда саёҳат бошқа йўналишларга ўтказишсиз, тўғридан-тўғри бориш ва қайтиш шаклида амалга оширилиши белгиланган.

 

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон темир йўллари ва Uzbekistan Аirways'га рейтингга кирган таълим муассасалари ҳақидаги маълумотлар мунтазам тақдим этиб борилади.

 

Таълим муассасалари раҳбарлари эса Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш истагини билдирган педагогларга иш жойи ва лавозими кўрсатилган маълумотнома беради.

 

Лойиҳада қайд этилишича, мазкур ташаббус боғча тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг жамиятдаги ҳурмат-эътиборини ошириш, уларнинг машаққатли меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда дам олиш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.

 

Бундан ташқари, ушбу имтиёз таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни кучайтириши ва педагогларнинг ўз устида янада фаол ишлашига мотивация бўлиши таъкидланган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.