Ўзбекистон

Фарғонада ҳажга юбориш учун 16 минг доллар олган шахс ушланди

ДХХ бу бўйича вилоятда тезкор тадбирлар ўтказган.

Фарғонада ҳажга юбориш учун 16 минг доллар олган шахс ушланди

 

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ҳаж зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари я.м. ўзганинг ишончига кириб, уни ва танишини ҳаж зиёратига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи бошқа бир туристик фирма ходими А.Т. эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарога Ҳаж–2023 визаси расмийлаштириб, ҳаж зиёратига юбориш эвазига талаб қилинган 10 минг АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида қўлга тушган.

 

Бувайда туманида кузатилган ҳолатда Андижон шаҳридаги туристик фирма вакили М.Ж. Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг онасига “Ҳаж–2023” визаси расмийлаштириб, ҳаж зиёратига юбориш эвазига талаб қилинган 8500 АҚШ долларидан 3 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"