Ўзбекистон

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Аномал иссиқ фонида Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди.

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

 

Аномал иссиқ фонида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 2022 йилнинг ёз ойидаги рекорд кўрсаткичларни янгилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

 

Хусусан, 2023 йил 16 июнда республика бўйича электр энергияси истеъмоли 242,6 миллион киловатт/соатни ташкил этди. 2022 йилнинг худди шу кунида жами 208 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаилтган. Маълум қилинишича, 16 июнь кунги кўрсаткич аввалги йилдагидан 16,6 фоиз ортиқ бўлди.

 

Шунингдек, энергетика тизимининг соатлик истеъмоли 11 301 мегаваттни ташкил қилди. Бу 2022 йилнинг шу кундаги ҳолатига нисбатан 1 800 мегаватт (18,9 фоиз) ва 2022 йилнинг ёзида қайд этилган мутлақ максимал кўрсаткичдан 500 мегаватт кўпдир.

 

Маълумот учун, 2022 йилда максимал электр энергияси истеъмоли 27 июлда қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 239 миллион киловатт/соатни, кундузги истеъмол қуввати 10 800 мегаваттни ташкил қилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"