Тутунда қолган умр: тамаки йилига салкам 9 миллион кишининг ҳаётига нуқта қўймоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавотирли статистикани эълон қилди.

Тутунда қолган умр: тамаки йилига салкам 9 миллион кишининг ҳаётига нуқта қўймоқда

 

Қишлоқ, муйилиш ва сигарет чекаётган амаким. Ҳар гал болаликка қайтганимда мана шу манзара ҳам кўз олдимда гавдаланади.

 

Бобо-бувимнинг даккиларига қарамай, амаким кўп сигарет чекардилар. Бора-бора бу турли касалликларни қўзғади. Эслайман, ойлаб шифохонадан бери келмай, жонлантириш бўлимида сунъий ҳаво уланган ҳолда ётардилар. Шифокорлар чекиш амакимнинг ўпкасини тугатгани, юрак ва буйракни ҳам ишдан чиқаргани ва жуда қисқа умри қолганини бот-бот эслатишарди. Хуллас, амаким узоқ яшамадилар...

 

Сигарет тутуни ҳар тўрт сонияда бир кишининг умрига зомин бўлади

 

Ҳозир Ер юзида яшовчи 8 миллиард одамнинг 1 миллиард нафардан зиёди — тамаки истеъмол қилувчилардир. Улар чекаётган йиллик сигарет миқдори  5 триллион донадан ортади.

 

Аслида бу — камайиш тенденцияси. Чунки 2000 йилда ўн беш ва ундан катта ёшдаги дунё аҳолисининг учдан бир қисми чекувчи қатламни ташкил этган. Ҳукуматлар томонидан кўрилган чеклов чоралари, тамаки маҳсулотларига жорий этилган юқори солиқлар туфайли мазкур кўрсаткич бешдан бир қисмга озайди.

 

Аммо ҳозирги статистика ҳам ўта хавотирли. ЖССТ маълумотларига кўра, айни пайтда энг кўп чекувчилар Хитойда яшайди: 1,4 миллиард одамдан деярли 300 миллион нафари тамаки маҳсулотлари истеъмол қилади.

 

Аҳоли сонига нисбатан чекувчилар улуши борасида энг юқори фоизга эга мамлакат Индонезиядир. Бу ерда 15 ва ундан катта ёшдагиларнинг 62,7 фоизи тамаки тутунига тутқун инсонлар. Умуман, бугун жаҳон бўйлаб чекувчиларнинг 80 фоизи паст ва ўрта даромадли давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

Ваҳоланки, кашандалик олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг биринчи сабаби. Дунёда ҳар 4 сонияда бир киши чекиш оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда.

 

"Nature" илмий нашрида чоп этилган тадқиқотда ёзилишича, XX асрда 100 миллионга яқин одам бу иллат қурбонига айланган. Мазкур рақамлар ўша мудҳиш  Иккинчи Жаҳон уруши пайтида вафот этганлар сонидан ҳам бирмунча зиёд.

 

XXI асрнинг биринчи ярмида чекиш туфайли яна 450 миллион одам ўлиши тахмин қилиняпти. Бунинг энг кенг тарқалган сабаблари саратон, юрак хуружи, инсульт ва сурункали обструктив ўпка касалликларидир.

 

Қолаверса, сигаретнинг атроф-муҳитга ҳам зиёни катта. Уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш йилига 84 миллион тонна карбонат ангидрид (CО2) ҳосил бўлишига олиб келади.

 

Бундан ташқари, ҳар йили 1 миллион тоннага яқин сигарет қолдиқлари ташлаб юборилади ва уларнинг фильтрлари биологик парчаланмайди. Шунингдек, тамаки етиштириш йилига 22 миллиард тонна сув сарфига, сигарет ишлаб чиқариш эса 25 миллион тонна чиқинди ҳосил қилинишига сабаб бўлади.

 

Тамаки иқтисодиётга ҳам катта зарар

 

Олимларнинг қайд этишича, чекиш таъсири остида организмда 25 дан ортиқ касалликлар ривожланиши кучаяди. Хусусан, ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида илмий далиллар мавжуд.

 

Юрак-ишемик хасталиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ҳамда спиртли ичимликлар ичувчи одамлар ҳиссасига тўғри келиши сўзимизнинг яна бир исботи. Негаки, ҳар бир кашанда бу иллат туфайли ўз ҳаётини 18 йилга қисқартириши тадқиқ этилган.

 

Боз устига, тамакининг заҳарли тутунидан умри завол топаётганларнинг 12 фоизи бундай маҳсулотларни истеъмол қилмайдиган кишилар, яъни пассив чекувчилардир. Улар орасида, таассуфки, болалар ҳам бор.

 

Қолаверса, бу иллатнинг дунё иқтисодиётига етказаётган зиёни ҳам катта. ЖССТнинг охирги баёнотида мазкур муаммо ҳам рақамлар билан асослаб берилган.

 

Масалан, ҳозир 120 дан ортиқ давлат тасарруфидаги 3 миллион гектардан зиёд майдонда тамаки етиштириляпти. Ўз навбатида, сайёрамиз бўйича 300 миллиондан кўпроқ одам озиқ-овқат тақчиллиги муаммосига ечим излаш билан овора. 

 

“Тамаки эпидемияси”

 

ЖССТнинг янги ҳисоботига кўра, тамаки маҳсулотларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган глобал чора-тадбирлар натижасида сўнгги 15 йилда кашандалик кўрсаткичлари бутун дунё бўйича сезиларли даражада камайди.

 

“Акс ҳолда, ҳозирга келиб, сайёрамизда чекувчилар сони 300 миллион нафардан ортиб кетган бўларди”, — дейилади ҳужжатда.

 

Масалан, айни пайтда жаҳон мамлакатларининг деярли 40 фоизи ёпиқ жамоат жойларида чекишни бутунлай тақиқлаган.

 

Шунга қарамай, тамаки ҳануз дунё бўйлаб олдини олиш мумкин бўлган ўлим ҳолатларининг асосий омили бўлиб қолмоқда. Яъни ушбу иллат оқибатида йилига 8,7 миллион одам ҳаётдан кўз юмаётгани ачинарли. Хавотирли жиҳати, кўрсаткичлар йил сайин ошиб боряпти. Ёшлар, айниқса, вояга етмаганлар орасида бу иллатга ружу қўяётганлар кўпайиши янада ташвишли ҳолат.

 

Ваҳоланки, “тамаки эпидемияси”ни жиловлаш учун махсус чора-табдирлар, стратегик мақсад ва аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.

 

Бироқ ЖССТга аъзо 44 мамлакат ҳамон бу борадаги ҳимоя чораларини амалиётга татбиқ этгани йўқ. 53 Та мамлакатнинг тиббиёт муассасаларида чекишни тўлиқ тақиқловчи ҳуқуқий асослар яратилмаган.

 

Шунингдек, хусусий сектордаги иш жойлари ва ресторанларда тамаки маҳсулотлари истеъмолини чекловчи чора-тадбирлар дунё мамлакатларининг қарийб ярмида жорий этилмаган.

 

Қолаверса, қатор давлатларда бундай маҳсулотлар реализацияси ва рекламаси тартибга солинмагани ҳам чекувчилар сони ортишига туртки бўлмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, шу йил қабул қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги янги Қонунга кўра:

 

Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки ҳамда никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади.

 

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилишга йўл қўйилмайди.

 

Савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш ман этилади.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Тошкентда банк эксперти пора билан қўлга олинди

У 1 миллиард сўмдан ортиқ кредит ажратиб бериш учун тадбиркордан пул талаб қилган.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Ўзбекистон чорвачилиги экологик технологиялар ёрдамида барқарор ривожланмоқда

FТА лойиҳаси асосида сувни тежаш, озиқа самарадорлигини ошириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш ва яйловларни тиклаш имкониятлари яратилади.

custom img

“Ўзбекистон темир йўллари” поезд чипталари етишмаслиги бўйича изоҳ берди

Хизмат сифатини ошириш учун қўшимча поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"