Жаҳон

Дастурхон атрофидаги одатлар инсонни сотиб қўяди

Инсонни яхшироқ билиш учун уни овқатланишга таклиф қилиш кифоя.

Дастурхон атрофидаги одатлар инсонни сотиб қўяди

 

Таомни истеъмол қилиш тезлиги

 

Джульетта Богоссян таъкидлашича, тез овқатланадиганларнинг тиришувчанлик характери уларга ҳар лаҳзадан завқ олишга халал беради. Бундай инсонларнинг атрофидаги танишлари кўп бўлса-да, фақат 2-3 яқин дўстларига вақт ажрата олишади.

 

Секин овқатланувчилар ўз одатларига содиқ ва жуда қайсар бўлишади. Улар худбин ва ўз ҳуқуқларини бошқалардан устун қўювчилардир. Бундай инсонлар нафақат дастурхон атрофида, балки ишда ҳам секин ҳаракатланишади.

 

Ёқимли суҳбатдошлар сиз билан бир вақтда овқатланишни тўхтатишига эътибор қилганмисиз? Улар муросага тез келишади ва бошқалар билан ҳисоблашишади.

 

Агар инсоннинг овқат тановул қилиши графикка асосланган бўлса, у ўз ишини виждонан бажаришга одатланган. Одатда бундай инсонлар кун қандай қилиб ўтиб кетганини билмай қолишади, аммо бажарган ишларидан кўнгиллари тўлади.

 

Дастурхон атрофидаги хулқ-атвор

 

Овқатни татиб кўрмасдан унга туз қўшадиганлар ва менюга қарамай туриб буюртма қилувчилар ҳаётдаги ўзгаришларни қийин қабул қилишади.

 

Аввал бир маҳсулотни еб бўлиб, кейингина бошқасига ўтадиган одам майда икир-чикирларга ҳам эътиборлилиги билан ажралиб туради. Бундай одамлар ишини сидқидилдан бажаради, аммо ўзгаришларни ёқламайди.

 

Агар танишингиз янгиликлардан бош тортиб, доим бир хил таом буюртма қилса, эътиборли бўлинг: одатда бундайлар асабий ва сабабсиз ваҳима қилувчилар бўлади.

 

Официантга саволлар бериб, овқат танлаш бўйича маслаҳат сўрайдиганлар тажрибаларга тайёр ва янги ғояларни амалга ошириш учун тизимга қарши борувчи одамлардир.

 

Таъмлар бўйича танлов

 

Таъм ва ҳид сезишнинг бузилишини тадқиқ қилиш фонди раҳбари Алан Хирш шўр овқатларни ёқтирадиганлар оқим бўйлаб сузувчилар эканини таъкидлайди.

 

Зираворли таомлар моддалар алмашинувини яхшилайди ва организмни қизитади. Бундай маҳсулотларни танловчилар тартибни яхши кўришади ва майда деталларга вақт сарфлашни ёқтиришмайди.

 

Тадқиқотлар аччиқни хуш кўрувчилар жамият қўллаб-қувватлашига эҳтиёж сезишини кўрсатган. Бундай одамлар ютуқлари ҳар сафар эътироф этилишини исташади.

 

Ширинликларни афзал кўрувчилар эса муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга доим тайёр бўлишади.

 

Юқоридаги мисоллар суҳбатдошингизнинг характери ҳақида дастлабки тушунчаларга эга бўлишингиз ва шу билан бирга ўзингизга бир назар ташлашингизга сабаб бўлиши мумкин.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"