Жаҳон

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Латвия Сейми (парламент) мамлакатнинг жамоат телерадиокомпанияси LSM'га рус тилида мунтазам контент яратишни тақиқлади. Тегишли қонун 1 октябрь куни қабул қилинган бўлиб, 2027 йил 1 январдан кучга киради.

 

Қонун лойиҳасини 55 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 24 нафари қарши овоз берган. Янги тартибга кўра, рус тилидаги ахборот фақат айрим ҳолатларда, жумладан, фавқулодда вазиятларда, дезинформацияни рад этиш ёки «алоҳида ҳолат»да тарқатилиши мумкин.

 

LSM маълумотига кўра, фавқулодда вазиятлар қаторига муайян соҳадаги инқироз, фалокат ёки унинг хавфи билан боғлиқ ҳолатлар киради. «Алоҳида ҳолат» эса мамлакатга ташқи таҳдид юзага келиши ёки демократик давлат тузумига хавф туғдирувчи ички тартибсизликлар бошланганида эълон қилиниши мумкин.

 

Шунингдек, агар ахборот чалғитувчи, ёлғон ёки демократия ҳамда Латвия давлатига таҳдид солувчи деб баҳоланса, уни рус тилида рад этишга рухсат берилади. Бунда ОАВ давлат хавфсизлигига таҳдиднинг кўлами ва хусусиятини ҳисобга олиши керак.

 

Қайд этилишича, аввал Латвиянинг жамоат ОАВи миллий озчиликлар тилларида контент яратиши шарт эди. 2026 йил 30 март куни Латвия Конституциявий суди рус тили маҳаллий ОАВда етарли даражада мавжудлигини ва давлат уни қўллаб-қувватлашга мажбур эмаслигини билдирган.

 

Қонунни қўллаб-қувватлаган депутатлар мазкур ўзгариш медиа муҳитида латиш тилининг мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаган.

 

Мухолифат депутати Светлана Чулкова эса рус тилидаги контентнинг тақиқланиши Латвиядаги рус тилида сўзлашувчи аҳолини бошқа, жумладан, Латвияда тақиқланган Россия ОАВлари ва турли интернет платформаларига йўналтириши мумкинлигини билдирган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.