Ўзбекистон

«Ҳудудий электр тармоқлари» 15,2 млн сўмга бир дона шахмат сотиб олди

Ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» маълумот берди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» 15,2 млн сўмга бир дона шахмат сотиб олди

Ижтимоий тармоқларда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 15 млн 200 минг сўмга бир дона ёнғоқдан ишланган шахмат харид қилган, шунингдек, 25 млн 700 минг сўмга бир дона «картина» ва 17 млн 300 минг сўмга бир дона «панно» сотиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» маълумот берди.

Баёнотда айтилишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан хорижий экспертлар иштирокида қатор халқаро илмий-техник анжуманлар, нуфузли меҳмонлар ташрифи доирасида тегишли баённома асосида тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур тадбирлар қатнашчилари, нуфузли меҳмон ва хориж экспертларига тарқатма материаллари ва эсдалик совғалари тақдим этилиши белгиланган.

«Келтириб ўтилган буюмлар E-харид махсус электрон портали орқали сотиб олиниб, энергетика тармоғига оид халқаро шартномаларни имзолаш тадбирларида нуфузли меҳмонларга совға сифатида топширилган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жамият томонидан бу каби эсдалик совғаларни танлашда миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига бирламчи ёндашилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"