Ўзбекистон

Иккита вилоятда электр таъминоти корхонаси ходимлари жиноят устида қўлга тушди

Улар электр тармоғидаги қарздорликларни йўқ қилмоқчи бўлишган.

Иккита вилоятда электр таъминоти корхонаси ходимлари жиноят устида қўлга тушди

Икки вилоятда электр таъминотидаги қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган ЭТК ходимлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Қайд этилишича, Янгийўл туман ЭТК техниги О.Т. ва электр таъминоти гуруҳ электромонтёри А.Б. “М.У.” фермер хўжалиги раҳбари А.У.нинг ишончига кириб, фермер хўжалиги сув насосини электр тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати юзасидан тузилган далолатномани 12 млн сўм эвазига йўқ қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 10 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туман ЭТК техниги О.Т. фуқаро Т.В.нинг хонадонида ўрнатилган электр ҳисоблагич рўйхатдан ўтмаганлиги юзасидан тузилган далолатномани ҳамда электр таъминотидан 6,1 млн сўмлик қарздорлигини йўқ қилиб, янги ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"