Ўзбекистон

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

 

 

Ташриф давомида Озарбайжон етакчисига Янги Тошкентнинг бош режаси, қурилиш ишларининг бориши, шаҳарнинг транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси, шунингдек, истиқболдаги ривожланиш режалари ҳақида тақдимот қилинди.

 

 

Янги Тошкент шаҳри 20 минг гектар майдонда барпо этилмоқда. Истиқболда бу ерда 2 миллион аҳоли яшаши учун шароит яратилиши режалаштирилган. 2034 йилга қадар шаҳарда 200 мингта хонадон қурилиши кўзда тутилган.

 

 

Лойиҳанинг 6 минг гектарни қамраб олган биринчи босқичида замонавий турар жойлар, ижтимоий ва бизнес объектлари, таълим ҳамда маданият масканлари бунёд этилмоқда.

 

 

Хусусан, “Янги Ўзбекистон” университети, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ва бошқа олий таълим муассасаларининг кампуслари қурилмоқда.

 

Янги Тошкентни барпо этишда замонавий урбанистика, “яшил шаҳар” ва энергия самарадорлиги тамойилларига устувор аҳамият қаратилмоқда. Муҳандислик коммуникацияларини ер остида жойлаштириш, энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш, кенг яшил ҳудудлар ва жамоат маконларини ташкил этиш режалаштирилган.

 

 

Шаҳарнинг транспорт инфратузилмаси ҳам замонавий талаблар асосида шакллантирилади. Янги кўприклар ва метро линияси, пиёдалар ҳамда велосипед йўлаклари Янги Тошкентни пойтахтнинг мавжуд ҳудудлари билан узвий боғлайди.

 

Шунингдек, шаҳарда давлат идоралари, илмий ва маданий марказлар, меҳмонхоналар, сервис ҳамда бизнес мажмуалари барпо этилади. Лойиҳани амалга оширишга маҳаллий ва хорижий инвесторлар кенг жалб қилинмоқда.

 

 

Ташриф давомида Президент Илҳом Алиевга Янги Тошкентнинг макети ҳам намойиш этилиб, шаҳарда барпо этилиши режалаштирилаётган йирик объектлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.