Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Низомий номидаги Педагогика университетининг янги кампусини очди

Мажмуада жами 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Низомий номидаги Педагогика университетининг янги кампусини очди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрида Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг янги кампусини тантанали очиш маросимида иштирок этди.

 

 

Тадбир аввалида давлат раҳбарлари Низомий Ганжавий ҳайкали ёнида дарахт экди.

 

 

Президентларга университет мажмуасининг қурилиш жараёнлари, таълим инфратузилмаси ва кампусни ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

 

 

40 гектар майдонда барпо этилаётган янги кампус қурилиши икки босқичда амалга оширилмоқда. Мажмуада жами 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилиши режалаштирилган. Биринчи босқич доирасида 12 минг ўринли беш қаватли ўқув биноси ва замонавий лаборатория мажмуаси қуриб битказилди.

 

 

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев кампусда яратилган ўқув ва илмий муҳит, ахборот-ресурс маркази ҳамда Низомий Ганжавий меросига бағишланган музей экспозицияси билан танишди.

 

 

Музей экспозициясидан буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг бой маънавий мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги асрлик маданий ва адабий алоқаларни акс эттирувчи материаллар ўрин олган.

 

 

Тадбирда таълим, илм-фан ва маданият соҳаларидаги алоқалар икки қардош халқни янада яқинлаштириш, ёш авлодни умумий маънавий қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

 

Янги кампус замонавий таълим ва илмий инфратузилмаси билан педагог кадрлар тайёрлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.