Ўзбекистон

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

2026/2027-ўқув йили учун олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишларида 31 833 та вакант ўрин қолди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ОТМларнинг умумий қабул параметрлари доирасида қолган вакант ўринлар рўйхатини эълон қилди.

 

Рўйхатда кундузги, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ОТМлар, бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда таълим тиллари кесимида мавжуд бўш ўринлар кўрсатилган. Шунингдек, тегишли йўналишлар бўйича фанлар мажмуаси ҳам келтирилган.

 

Қўшимча танловда ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида қатнашиб, камида 56,7 балл тўплаган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар иштирок этиши мумкин.

 

Бундан ташқари, рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишини танламаган абитуриентларга ҳам фанлар мажмуаси ва таълим тили мос келадиган вакант йўналишларни танлаш имконияти берилган. Қўшимча танлов учун рўйхатдан ўтиш 22 августдан 28 августгача давом этади.

 

Абитуриентлар вакант ўринларга тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда, базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

 

Танлов якунлари бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тегишли танлов қайдномаларини шакллантириб, олий таълим ташкилотларига тақдим этади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.