Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Мақбара мажмуаси ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда.

Бугун, 1 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръони карим оятлари тиловат этилди. Аллоҳдан юртга тинчлик-осойишталик, халқ манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатларга хайру-барака тилаб дуо қилинди.
Мақбара мажмуаси ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Давлат раҳбари бўлажак пардозлаш намуналарини кўздан кечирди.







