Тошкентда 10 ёшли қизга лифтда тегажоғлик қилган эркак ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум бўлишича, қўлга олинган шахс ўқувчига нисбатан ножуя хатти-ҳаракатларни содир этган эркак эканлигини қиз тасдиқлаган.
Сўнг, ички ишлар бўлими ходимлари улардан мазкур воқеа юзасидан ариза ёзишни сўраган. Баёнот ёзиб бўлингач, иш прокуратурага ўтказилиши тушинтирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 129-моддасининг 2-қисми (Вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Агар гумонланувчи айбдор деб топилса, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.







