“Карбамазепин” таблеткаси ичидан соч толаси чиққани айтилмоқда
Ҳолатга расмийлар муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Карбамазепин дори воситаси бирламчи қадоғидан соч толаси чиққанлиги ҳақида видеомурожаат эълон қилинди.
Ҳозирда ҳолат ССВ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан ўрганилмоқда.
Мазкур препарат ўрнатилган тартибда лаборатория таҳлилларидан ўтказилгандан сўнг вазият бўйича қўшимча ахборот берилиши айтилган.
"Агарда сиз дори воситаларининг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатларига дуч келсангиз ёки унинг сифатидан шубҳалансангиз, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига мурожаат қилинг. Бунда ўрам ёки қадоқдаги дори воситаси билан бирга унинг харид (товар ва касса) чекини тақдим этишингиз керак бўлади", дейилади расмий муносабатда.







