Москва-Фарғона самолёти фавқулодда Наманганга қўндирилди
Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.

“Фарғона” аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Азимут” авиакомпаниясининг Москва – Фарғона рейси Намангандаги муқобил аеродромга йўл олди.
Бортида 100 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:09 да Наманганга келиб қўнди.
А9170 Фарғона – Москва рейси йўловчилари ер усти транспортида Наманган аэропортига етказилади.







