Тошкентда ўқувчининг ток уриб вафот этиши ортидан мактаб "замдиректори" қамоққа олинди
Мактаб директори ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилди.

Тошкентдаги мактабда 8-синф ўқувчиси ток уриб вафот этиши юзасидан мазкур мактаб директори ўринбосари қамоққа олинди.
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Мирзо Улуғбек тумани, 99-сонли умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси мактаб ҳовлисида спорт майдонидан чиқиб кетаётган вақтида боши билан йиқилиб, оғзи кўпириб, бироз титраб сўнг хушидан кетган. Экспертиза хулосасига кўра, боланинг ўлими электр жароҳати, электр токи ёйидан заҳарланиш, ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, чап қўл кафт соҳаси электр тамғаси натижасида юз берган.
Прокуратура хабарига кўра, мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига ЖКнинг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.







