Ўзбекистон

Фарғонада "аптека" мудири психотроп моддалар сотаётган вақтда ушланди

Шунингдек, Бухоро ва Навоийда ҳам дорихона сотувчилари кучли таъсир қилувчи дориларни шифокор рецептисиз бераётганда қўлга олинди.

Фарғонада "аптека" мудири психотроп моддалар сотаётган вақтда ушланди

 

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги "Р." МЧЖга қарашли дорихона мудири М.И. харидорга таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган уч хил турдаги 138 дона дори воситасини сотган вақтида ушланди. Дорихонадан жами 1293 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

 

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги "К.М." хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Д.Н. харидорга 50 дона "Редуксин" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бундан ташқари, Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги "Ф.М." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.И. ҳеч қандай ҳужжатсиз тўрт дона "Габанерв" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро M.Ш.гa сотган вақтида ушланди. Дорихонадан жами 198 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси — кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳамда 186-3-моддаси — таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"