Ўта оғир жиноятда гумонланганлар қочиб кетгани айтилди
Тошкент шаҳар ИИББ аҳолига мурожаат қилди.

Кеча оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган 3 нафар шахс қочиб кетган.
Кечадан буён кенг кўламли қидирув ишлари олиб борилмоқда, постларда ҳар бир автомобилни синчиклаб текшириш бошланди. Қидирув натижасида қочиб кетганлардан бир нафари — 1982 йилда туғилган Умаров Рустамжон Тўланбоевич қўлга олинган.
Қуйидаги 2 нафар шахс эса қидирилмоқда:
1. 1990 йилда туғилган Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович;
2. 1995 йилда туғилган Паттаев Тохиржон Хакимбой ўғли.
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларни кўрсангиз ёки улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 98-364-02-03 телеграм рақамига хабар беришингиз сўралади. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.







