Ўзбекистон

Саида Мирзиёева: "Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим"

Тошкентда талабалар ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадаси республика босқичи якунланди.

Саида Мирзиёева: "Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим"

 

Тошкентда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасининг республика босқичи якунланди.

 

 

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ёзишича, ғолиблар ўз мукофотларини қўлга киритди ва ривожланиш учун жиддий рағбатга – стипендиялар, хорижда амалиёт ўташ ва грантлар олиш имкониятига эга бўлди.

 

 

“Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасининг республика босқичи якунланиб, ғолиблар ўз мукофотларини қўлга киритди ва ривожланиш учун жиддий рағбатга — стипендиялар, хорижда амалиёт ўташ ва грантлар олиш имкониятига эга бўлди.

 

Биз Президентимизнинг илм-фан, таълим, интеллектуал салоҳият – мамлакатимиз тараққиётининг зарур шарти экани ҳақидаги сиёсатига хайрихоҳ бўлган минглаб инсонларни бирлаштира олдик.

 

Мамлакатимизга “Заковат” каби ташаббуслар кўпроқ керак. Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим!”, деди Президент ёрдамчиси.

 

Олимпиадада 135 та ОТМ иштирок этиб, шулардан энг кучли 50 та ОТМ жамоалари (550 нафар талаба) 4 кун (17-20 декабрь) давомида мусобақанинг республика босқичида 6 та йўналишда - беллашув олиб борди.

 

 

Маросим доирасида барча йўналишларда ғалаба қозонган талабалар тақдирланди, шунингдек умумжамоа ҳисобида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ОТМга президент совғаси топширилди.

 

custom img

Йўловчилар тўла автобус ағдарилди: Жиззахдаги ҳодиса тафсилотлари

Ҳодиса оқибатида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳалок бўлганлар йўқ.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"