Топганга 40 млн ваъда қилинган маҳбусни ким қўлга туширгани очиқланди
Бу бўйича ИИББ маълумот берди.

Аввалроқ қидирувда бўлган Абдуллаев Акрамжон қўлга тушгани хабар қилинганди. Тошкент вилояти ИИББ бу бўйича қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдаги А.Абдуллаев Тошкент вилояти ИИББ ва ИИВ Қоровул қўшинлари ходимлари томонидан ушланган.
Шу тариқа оғир ва ўта оғир жиноят содир этиб қидирувга берилган 3 нафар шахсларга нисбатан қидирув ҳаракатлари тугатилган.
"Жараёнларга бефарқ бўлмаган фуқаролар ва қидирув эълонларини кенг ёритишга ҳисса қўшган барча ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдирамиз", дейилади хабарда.







