Чирчиқда судья марҳумга жарима қўллади
Ҳолатга Судьялар олий кенгаши изоҳ берди.

“Эзгулик” жамиятининг раиси ижтимоий тармоқда Чирчиқда судья марҳумни жаримага тортганлиги ҳақида хабар эълон қилди.
Судьялар олий кенгашининг аниқланишича, жорий йилнинг март ойида фуқаро ва Кадастрлар агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси уч нафар фуқарога нисбатан Қибрай тумани Хазина кўчасини очиш, ўзбошимчалик билан қурилган темир дарвоза, девор ва ноқонуний қурилмаларни бузиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган.
Низо фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди томонидан кўрилишида уч нафар жавобгарлардан бири суд мажлиси бўладиган вақт ва жойи маълум қилинган бўлса-да, процессга келмаган ва келмаслик сабабларини ҳам судга маълум қилмаган.







