Япониядаги зилзилада икки киши ҳалок бўлди
Мутахассисларга кўра, кейинги ҳафта ҳам ер силкиниши юз бериши кутилмоқда.

Японияда кузатилган кучли ер силкинишлари оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Уларнинг жасади вайроналарни тозалаш вақтида топилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатнинг марказий қисмида турли магнитудали 30 та зилзила рўй берди. Энг кучлисининг магнитудаси 7,6 ни ташкил этди.
Япониянинг бутун ғарбий қирғоқлари цунами хавфидан огоҳлантирилган. Маҳаллий аҳоли зудлик билан қирғоқбўйи ҳудудини тарк этишга ёки бинолар томига чиқишга чақирилмоқда.
Мамлакат ғарбидаги бир қанча шаҳарларда йирик ёнғинлар ўчирилмоқда. Тоғли ҳудудларда кўчкилар содир бўлган. Мутахассисларнинг айтишича, кейинги ҳафтада ҳам зилзилалар давом этади.







