Тўқаев кейинги сайловларда иштирок этиш режалари ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

"Қозоғистоннинг амалдаги конституциясига кўра, президент битта етти йиллик муддатга сайланиши мумкин, шундан сўнг унинг ваколатлари тугайди", — деди ҚР президенти.

Тўқаев кейинги сайловларда иштирок этиш режалари ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

 

"Қозоғистоннинг амалдаги конституциясига кўра, президент битта етти йиллик муддатга сайланиши мумкин, шундан сўнг унинг ваколатлари тугайди", — деди президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Egemen Qazaqstan нашрига берган интервьюсида, эҳтимолий қайта сайланиш ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.

 

Тўқаев конституцияга ўзгартиришлар бўйича референдум ўтказиш режаси ҳақидаги миш-мишларни рад этди ва президент фақат бир марта сайланиши мумкин бўлган қоида "энди ҳеч қачон ўзгармаслигини" таъкидлади.

 

"Мен бунга қаттиқ ишонаман. Конституциявий ислоҳот конституцияга ҳозирги кўринишида қўшимча ўзгартиришлар киритишни назарда тутмаган", — деди давлат раҳбари. 

 

Унинг сўзларига кўра, у 15 йил олдин ёпиқ муҳокамаларда битта етти йиллик муддат ғояси ҳақида гапирган, аммо ўшанда бу таклиф "қўллаб-қувватланмаган".

 

"2019 йилда президент этиб сайланганимдан кейин мамлакатимиз сиёсий тизимни демократлаштириш, жамият ҳаёти эркинлигини таъминлаш ва иқтисодиётни монополиядан озод қилиш йўлида ҳаракат қилди", — деди Тўқаев. 

 

Шу билан бирга, давлат раҳбари "янги йўналишимиз баъзи нуфузли шахсларга умуман ёқмади", деди.

 

"Улар бу ўзгаришни мамлакатдаги чуқур илдиз отган тизим ва куч тузилмасидаги ўзларининг "махсус мақоми"га таҳдид сифатида қабул қилди. Бундай одамлар яширинча, баъзан эса очиқчасига мамлакатдаги ўзгаришларни рад этишни бошлади. Охир-оқибат, улар ўзларига қулай бўлган эски ҳолатга қайтиш учун ислоҳотни бекор қилишга ва ҳамма нарсани йўққа чиқаришга уринди", — деди президент 2022 йил январидаги қуролли тартибсизликларни назарда тутиб. 

 

Унинг сўзларига кўра, кўп йиллик ҳал этилмаган ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳамда давлат ва жамият деградациясига ўтган умумий турғунлик Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар ва давлат тўнтаришига уринишларга олиб келди. 

 

Тўқаев 1991 йилдан буён Қозоғистон президенти бўлган ва бу лавозимни 25 йилдан ортиқ эгаллаб турган Нурсултон Назарбоевнинг вориси ҳисобланади. 2019 йил март ойида Назарбоев истеъфога чиқди. Ўша пайтда Сенат раиси бўлган Тўқаев давлат раҳбари в.б.га айланди. 2019 йил ёзида у Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида ғалаба қозонди. 

 

2022 йил сентябрь ойида у конституцияга ўзгартиришлар қабул қилингандан сўнг муддатидан олдин овоз бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Асосий қонун янги таҳририга кўра, ваколат муддати беш йилдан етти йилгача оширилди, қайта сайланиш тақиқланди. 2022 йилнинг ноябрида Тўқаев яна қайта сайланди. 

 

Тўқаев 31 декабрь кунги мурожаатида янги, 2024 йилда "қонун ва тартиб диктатураси"ни ўрнатиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар кўришига ваъда берди.

 

"Янги йилда ҳам давлатчилигимизни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган тизимли ислоҳотларни давом эттирамиз. Жамиятда қонун ва тартиб диктатурасини ўрнатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўрамиз", — деди давлат раҳбари

 

Унинг таъкидлашича, 2023 йилда қонун устуворлигини таъминлаш сиёсати доирасида мамлакатда "бу йўналишда аниқ чора-тадбирлар" амалга оширилди. Хусусан, расмийлар "ноқонуний йўл билан орттирилган иқтисодий активларни қайтариш бўйича" ишларни давом эттирмоқда. Ғазнага қайтарилган маблағлар "аллақачон халқ манфаати учун, масалан, мактаблар қурилишига сарфланмоқда", деди Тўқаев

 

Унинг сўзларига кўра, 2023 йил Қозоғистон учун "таъсирли муваффақиятлар, ёрқин дақиқалар ва муҳим воқеалар" билан эсда қолди. Умуман олганда, мамлакат иқтисодиёти 4,9 фоизга ўсди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари учрашуви бўлиб ўтди

Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Ислом цивилизацияси марказидаги тарихий экспозициялар, жумладан, Усмон Мушафи билан танишди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Низомий номидаги Педагогика университетининг янги кампусини очди

Мажмуада жами 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилиши режалаштирилган.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзолади

Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"