Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади
Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Бугун, 5 январь куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 М/С тезликда эсади. Ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 М/С тезликда эсади. Ҳарорат 11-13 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат баланд тоғларда қор ёғиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 М/С тезликда эсади. Ҳарорат 4-9 даража илиқ бўлади.







