Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
Айрим жойларда кучли туман тушиши мумкин.

Бугун, 7 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 М/С тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14 даража илиқ, шимолда 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 М/С тезликда эсади. Ҳарорат 12-14 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 М/С тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 М/С гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.







