Январда Ўзбекистон Қозоғистондан 1,2 миллион тонна дон сотиб олади
Етказиб бериш темир йўл орқали амалга оширилади.

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Қозоғистондан 1,2 миллион тонна дон сотиб олади, дея хабар берди Sputnik Қозоғистон.
“КТЖ-Грузовые перевозки” МЧЖ маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь ойи учун 1,5 миллион тонна дон юкини экспортга ташиш режаси келишилган.
"Уларнинг 1,2 миллион тоннаси Ўзбекистон йўналишидаги Сариагаш чегара пункти орқали ўтади", — дейилади хабарда.
Январь ойи бошида Ўзбекистонга жўнатилган поездлар сони сезиларли даражада ошди (кунига 32-33 та поездгача), хитойлик ҳамкасблар томонидан поездларни қабул қилиш қисқарган (кунига 11-12 та поездгача), дея қўшимча қилди компания.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Қозоғистон донининг асосий импортчисига айланди. Мамлакат қарийб 2 миллион тонна маҳсулот сотиб олди.







