Қирғизистон Фаластинга 5 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам юборди
Унга озиқ-овқат, ичимлик суви, чойшаб ва пойабзал киради.

Маълумотларга кўра, Қирғизистон Россия Федерацияси кўмагида Фаластинга 5,5 тонна гуманитар ёрдам жўнатди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, “Мир 24” нашри хабар берди.
Билдирилишича, керакли товарлар ва озиқ-овқат Россия ҳудудидан сотиб олинган ва шундан сўнг юк Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолёти билан етказилган. Гуманитар ёрдамга озиқ-овқат, ичимлик суви, чойшаб ва пойабзал киради.
Барча юклар Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини жўнатадиган Миср Қизил ярим ой жамиятига ўтказилган.







