Ўзбекистон

Наманганда қоғоз ишлаб чиқарувчи корхона давлатга 340 млн зарар етказди

Корхона яширин йўл билан газдан ноқонуний фойдаланган.

Наманганда қоғоз ишлаб чиқарувчи корхона давлатга 340 млн зарар етказди

 

Наманган вилоятида қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 340,8 млн сўмлик зарар етказганлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, Янги Наманган туманида жойлашган «В.С.ҚМЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси яширин йўл билан тармоққа уланиши орқали табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келган.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур МЧЖ томонидан давлат манфаатларига жами 340 млн 800 минг сўмлик (227 минг 200 метр куб) зарар етказилган.

 

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали тарихий китоблар давлатга қайтарилди

Экспертиза натижасига кўра, ушбу китоблар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.

custom img

Бекободда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк сотилди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг банкдан 9 млрд қарзи бўлган.

custom img

“Дўстлик”дан икки баробар катта: Қирғизистон билан янги чегара пости очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги очиладиган пост юк ташиш муддатини бир ҳафтага қисқартириши кутилмоқда.

custom img

1 минг гектар ва 7 млрд доллар: Андижонда камида 70 минг юқори даромадли иш ўрни яратилади

Андижонда жорий йил учун режалаштирилган 3,5 млрд долларлик инвестициялар таркиби етарлича диверсификация қилинмагани қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"