Оммалашган транспорт ижараси, электромобилларга бўлган юқори талаб ва ҳамма учун алоҳида йўлаклар

Шанхайда транспорт тизими қандай ишлайди?

Оммалашган транспорт ижараси, электромобилларга бўлган юқори талаб ва ҳамма учун алоҳида йўлаклар

Сўнгги вақтларда иқлим ўзгариши, ҳаво ва сув ифлосланиши каби экологик муаммолар ҳаммани бирдек ташвишга солмоқда. Тан олиш керак, экологик вазият борган сари ёмонлашиб бораётгани ҳақиқат. Бу оқибатларни бартараф этиш инсоният олдида турган энг катта вазифалардан бири. 

 

Автомобиллардан чиқаётган газ атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлаётган энг катта омиллардан бири. Ҳозирда бошқа давлатлар қатори Ўзбекистонда ҳам электромобил ва велосипед каби транспорт турлари оммалашиб бормоқда. Шунингдек, Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилиб, унда нафақат оддий аҳоли, балки мутасадди раҳбарларгача фаол иштирок этяпти. Бундан ташқари, "Яшил макон" доирасида ҳудудларга минглар кўчатлар экилиб, лойиҳа тобора кенгаймоқда. Хўш, бу бўйича хориж тажрибаси қандай? Биз Шанхай шаҳри мисолида бу масалани қисман очиб беришга ҳаракат қилдик.

 

Эсингизда бўлса, 2014 йилда Хитойнинг катта шаҳарларида ҳаво ифлосланиши хавфли даражага етганди. Бунга, асосан, автомобиль, юк машиналари ва фабрикалардан чиқаётган тутунлар асосий сабаб бўлган. 

 

2018 йилда эса Хитойнинг Экология ва Атроф-муҳит вазирлиги мамлакатнинг йирик шаҳарларида ҳаво ифлосланиши даражаси пасайиб бораётганини маълум қилди. Масалан, 28 та шаҳарда олиб борилган кузатувлар натижасига кўра, ҳавонинг ҳар куб метрида 78 микрограмм қаттиқ модда борлиги аниқланган бўлса, ҳозирга келиб, ушбу кўрсатгич салкам 30 фоизга камайган. Шанхай политехника университети ходимларидан бири бугун ХХРда автомобиллардан фойдаланиш тизими аввалгидан анча ўзгарган. Хитойликлар бунга қандай эришди?

 

Метро — энг оммавий транспорт тури

 

 

Ҳозир Хитой шаҳарларида энг оммавий транспорт тури метро. Автомобиллар ҳам йўқ эмас, албатта. Танлов одамлар қўлида: улар, асосан, пиёда юриш ва ерости транспортини танлаяпти. Бу тизим жуда яхши йўлга қўйилган. Метро станциялари шаҳарнинг ҳар бир аҳоли гавжум ҳудудига етиб борган. Соат 7 дан 9 гача вагонларда босим жуда катта бўлади (худди ўзимиздаги каби). 10 дан 4 гача эса одам кам ҳаракатланади. 

 

Электромобиллар урфда — ҳукумат эса буни қўллаб-қувватлайди

 

Яқин-яқингача хитойликлар, асосан, ёнилғида ҳаракатланадиган машиналардан фойдаланган. Аммо вазият аста-секин ўзгариб бормоқда.

 

Ҳозир электромобилларни харид қилиш урфга айланди. Хитой ҳукумати одамларнинг бу ҳаракатларини рағбатлантирмоқда.

 

 

Шанхай политехника университети ходими жаноб Шаонинг оила аъзолари бундан 4 йил аввал автомобиль харид қилаётганида электромобил арзонроқ ва фойдалироқ эканини айтишган. Ҳукумат ҳам ушбу электромобил харид қилганларни 10–20 минг юан (ўзбек сўмида тахминан 16 млндан 31 млнгача) атрофида моддий маблағ билан қўллаб-қувватлайди. 

 

Ҳам соғликка, ҳам чўнтакка фойда

 

 

Ҳам соғлом турмуш тарзи, ҳам экология учун фойда келтириш мақсадида шанхайликлар велосипеддан кенг фойдаланишади. Бу энг қулай транспорт тури. Шаҳарнинг кўплаб ҳудудлари, метро бекатлари, савдо дўконлари, яшаш уйлари олдида велотураргоҳлар ташкил этилган. Шунинг учун ҳам транспортнинг бу туридан фойдаланиш аҳолига анча қулайлик туғдиради.

 

Шаҳар чети ёки марказида бўлмасин узоқни яқин қилиш учун ҳар бир оила велосипед ёки скутердан фойдаланади. Шаҳарда велоишқибозларни турли тадбирлар ҳам ташкил этиб туришади.  

 

Ҳамма учун алоҳида йўлак

 

 

Шанхайда ёнилғисиз транспортлар ҳаракатланиши учун кенг ва хавфсиз йўлаклар ташкил этилган. Йўловчилар учун эса алоҳида ҳаракатланиш йўлаги бор. Улар транспорт йўлларида ҳаракатланиши мумкин эмас. Умумий қилиб айтганда, 3 турдаги йўлаклар барча турдаги транспорт турлари ва йўловчилар учун хизмат қилади. Қоидани бузган фуқаро албатта жарима тўлайди.

 

Оммалашган транспорт ижараси  

 

 

Шанхайда велосипед, автомобиль, скутер каби транспортларни ижарага бериш оммалашган. Улардан фуқаролар иш жойидан уйигача, ўқиш биносидан метрогача етиб олиши мумкин. Бундай транспорт турларини ҳар километрда учратиш одатий ҳол. Бу жуда арзон (1,5 юан). Соатига қараб қимматлаб боради. Муҳими, бугун Шанхай бошқа мамлакатларга нисбатан экологик тоза давлат ҳисобланади.

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Тошкент аэропортида  йўловчилар багажидан вино шишаларига яширилган қарийб 7 кг мефедрон аниқланди

Йўловчилар Бангкокдан келаётган бўлган.

custom img

Ҳиротда БМТнинг икки ходими Толибон разведкаси томонидан ҳибсга олинди

Уларнинг нима сабабдан ҳибсга олингани ва қандай айбловлар қўйилгани ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Швейцариянинг Алп тоғларида бадавлат шахслар учун ер ости омборлари қурилмоқда

Қиммат буюмлар сақланган эски ҳарбий бункерлардан айримларини “Россия таҳдиди” фонида ўқ-дорилар учун қайта ишга тушириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

custom img

Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланди

Унга кўра, “Солиқ-сервис” АЖнинг ҳудудий бўлимлари айрим фермер хўжаликларига бухгалтерия ва ҳисобот хизматларини бепул кўрсатади.

custom img

Ливиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида ёқилғи сақлаш резервуари қулаб, ёнғин юзага келган, бироқ ҳодиса тезда назоратга олинган.

custom img

Эҳтиёжманд оилаларга “свет” ва газ учун 6 ойда 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

Бунда базавий меъёр доирасидаги тариф билан ундан ошган қисм учун белгиланган нарх ўртасидаги фарқ қоплаб берилади.

custom img

“Россия кемалари мусодара қилинса, жавоб қайтарамиз” – Путин

Россия президенти Европа давлатларини Россия савдо кемаларини қўлга олишдан огоҳлантирди ва бундай ҳолат жавобсиз қолмаслигини айтди.

custom img

Шарбат қутисига яширилган 3,15 кг наркотик моддалар топилди

Гиёҳвандлик воситалари 20 та ўрамда болалар шарбат қутиси ичига яширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"