Ўзбекистонда доллар курси ошди
МБ валюталарнинг янги қийматини белгилади.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 4,99 сўмга ошди ва 12 729,83 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 16,07 сўмга пасайиб, 14 207,76 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,35 сўмга кўтарилиб, 137,46 сўмни ташкил этди.







