Ўзбекистон

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

19 сентябрь куни кечқурун Тошкент осмонида ортидан узун из қолдириб ҳаракатланган жуда ёрқин объект кузатилди. Ҳодиса шаҳар аҳолиси томонидан фото ва видеоларга қайд этилди.

 

Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти мутахассислари тарқалган фото ва видеоматериалларни дастлабки таҳлилдан ўтказди. Институт катта илмий ходими Камолиддин Эргашевга кўра, объектнинг ташқи кўриниши, ҳаракат хусусияти ва ҳосил қилган изи метеор ёки болидга хос эмас.

 

Мутахассисларнинг дастлабки баҳолашича, кузатилган ҳодиса ракета ёки унинг юқори босқичи билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 19 сентябрь куни Хитойнинг Таиюан космодромидан учирилган Long March-2D (Chang Zheng-2D) ташувчи ракетаси парвози билан мос келмоқда. Мазкур ракета PIESAT-2 туркумидаги тўртта сунъий йўлдошни орбитага олиб чиққан.

 

Дастлабки орбитал ҳисоб-китобларга кўра, ракетанинг учирилиш вақти, орбитаси, шунингдек, Тошкент осмонида объект кузатилган вақт ва йўналиш ўртасида мослик мавжуд.

 

Шу боис ҳозирча энг эҳтимоли юқори тахмин — Тошкент осмонида кузатилган ҳодиса ушбу космик учиришнинг ракета босқичи ёки ундан кейинги орбитал жараёнлардан бири билан боғлиқ.

 

Бироқ мутахассислар объектни айнан Long March-2D ракетасининг муайян қисми деб қатъий идентификация қилишга ҳали эрта эканини таъкидламоқда. Янги учирилган объектлар бўйича халқаро орбитал каталогларда зарур элементлар ва ҳодисага оид мустақил идентификация ҳозирча мавжуд эмас.

 

Астрономия институтининг дастлабки хулосасига кўра, Тошкент осмонида кузатилган ёрқин ҳодиса метеор ёки болидга хос эмас.

 

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.