Ўзбекистон

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

2026 йилда илк бор ўтказилган «Йил ўқитувчиси» танловининг ғолиблари маълум бўлди. Танловда республика бўйича 46 минг нафардан ортиқ педагог иштирок этди.

 

Танлов якунларига кўра, 208 та туман ва шаҳардан биринчи ўринни эгаллаган 208 нафар педагог ғолибликни қўлга киритди. Уларнинг ҳар бирига 616 млн сўмдан, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

 

Маълум қилинишича, танлов педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш ва таълим сифатини юксалтиришни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган. Танлов Президент ташаббуси билан жорий этилган.

 

«Йил ўқитувчиси» танлови 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Унда номзодлар ўзлари дарс берадиган битта фан бўйича, бошланғич синф ўқитувчилари эса бошланғич таълим йўналишида иштирок этади. Рўйхатдан ўтиш вазирликнинг махсус платформаси орқали амалга оширилади.

 

Танлов уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда номзодларнинг мутахассислик фани, педагогик маҳорати ва касб стандарти бўйича назарий билимлари баҳоланади.

 

Иккинчи босқичда педагогик маҳорат ҳакамлар ҳайъати ҳамда педагоглар томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳоланади. Бунда номзод ўтган дарснинг видеоёзуви махсус платформага жойлаштирилади.

 

Учинчи босқичда эса номзодларнинг маънавий-маърифий фаолияти ва китобхонлик даражаси баҳоланади.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.