Ўзбекистон

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

18 сентябрь куни кечқурун Тошкентда атмосфера ҳавосидаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдори кескин ошди. Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво, чангнинг кўтарилиши, ҳарорат инверсияси ва ҳаво алмашинувининг сустлиги билан изоҳламоқда.

 

Махсус комиссия маълумотларига кўра, автоматик мониторинг станцияларида заррачалар концентрацияси соат 18:00 дан кейин кўтарила бошлаган. Энг юқори кўрсаткичлар 21:00–23:00 оралиғида қайд этилган.

 

Хусусан, 22:00 да Тошкент бўйича PM2.5 концентрацияси ўртача 74,5 мкг/м³, PM10 эса 243,6 мкг/м³ ни ташкил қилган. Айрим ҳудудларда PM10 миқдори 555,3 мкг/м³ гача етган.

 

19 сентябрга ўтар кечаси Экологик мониторинг миллий маркази ва Ўзгидромет мутахассислари Мирзо Улуғбек туманининг учта ҳудудида кўчма ускуналар ёрдамида ўлчовлар ўтказган. Феруза мавзеси, Касаба ва Паркент кўчаларида PM2.5 миқдори 55–65 мкг/м³, PM10 эса 63–77 мкг/м³ оралиғида қайд этилган.

 

Ўлчовларда азот диоксиди, углерод моноксиди, аммиак, фтор водороди, фенол ва формальдегид каби газсимон ифлослантирувчи моддалар ҳам текширилган. Уларнинг максимал бир марталик концентрациялари белгиланган меъёрлардан ошмаган.

 

Мутахассислар таҳлилига кўра, узоқ давом этган қуруқ об-ҳаво тупроқ ва йўл юзаларидаги чангнинг ҳавога кўтарилишига шароит яратган. Кечаси кузатилган ҳарорат инверсияси ва ҳаво алмашинувининг сустлиги эса чанг заррачаларининг ерга яқин ҳаво қатламида тўпланишига олиб келган.

 

Шунингдек, CAMS модели Ўзбекистоннинг ғарбий ва шимоли-ғарбий ҳудудларида PM10 миқдори юқори бўлган чанг массалари кузатилганини кўрсатган. HYSPLIT модели ҳисоб-китобларига кўра, Тошкентга турли баландликларда шимол, шимоли-шарқ, ғарб ва шимоли-ғарб йўналишларидан ҳаво оқимлари кириб келган.

 

23:00 дан кейин PM2.5 ва PM10 миқдори пасая бошлаган. 19 сентябрь соат 04:00 га келиб, шаҳар бўйича PM2.5 22,4 мкг/м³, PM10 эса 61,9 мкг/м³ гача камайган.

 

Мутахассислар 18 сентябрь кечаси ва 19-сентабр тонгида кузатилган ҳолатни қисқа муддатли чанг эпизоди сифатида баҳолаган.

 

Прогнозларга кўра, 19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин. Тонгда ҳаво сифати «ўртача» даражага қайтиши кутилмоқда.

 

Ҳозирда Тошкент атмосферасидаги ҳаво сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.