Ўзбекистон

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Россиядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган 17 ёшли мактаб ўқувчиси 852,2 грамм гашиш билан ушланди.

 

Божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ДХХ ва ИИВнинг тезкор тузилмалари билан ҳамкорликда «халқаро назорат остида етказиб бериш» тезкор тадбирини ўтказган.

 

Тадбир давомида 2009 йилда туғилган вояга етмаган шахс Россиядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинган.

 

Жўнатма холислар иштирокида текширилганда, тўртта консерва қутиси ичига 852,2 грамм гашиш яширилгани аниқланган.

 

Шунингдек, ўсмирнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда электрон тарозилар, гиёҳвандлик воситаларини қадоқлашга мўлжалланган «зип» пакетлар ва изоляцион ленталар топилган. Улар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Божхона қўмитаси маълумотига кўра, аниқланган 852,2 грамм гашиш ўртача ҳисобда 60 минг дозадан ортиқни ташкил этади. Унинг қора бозордаги қиймати қарийб 600 минг доллар деб баҳоланган.

 

Ҳолат юзасидан Божхона қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.