Ўзбекистон

Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон бўйича энг жадал ёмғирлар 25 октябрь куни прогноз қилинмоқда.

Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

 

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кечга томон Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати +24...+27 даражани, шимолда +12...+17 даражани ташкил этади.

 

Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шамол баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +15...+20 даражагача пасаяди.

 

Чоршанба ва пайшанба кунлари фақат республиканинг жанубий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ўзбекистон бўйича энг жадал ёмғирлар 25 октябрь куни прогноз қилинмоқда.

 

Ҳаво ҳарорати 23 октябрда кечаси +8...+13 даражагача, кундузи +10...+15 даражагача, 24 октябрда кечаси +5...+10 даражагача, кундузи +12...+17 даражагача, 25 октябрда кечаси +5...+10 даражагача, кундузи +14...+19 даражагача бўлади.

 

22 октябрдан 25 октябргача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, 23-25 октябрда айрим ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади.

 

Пойтахтда бугун қуёшли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, ҳарорат кундузи +25...+27 даражагача бўлади. Эртага кечга томон вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +11...+13 даражагача, кундузи +17...+19 даражагача бўлади.

 

23-24 октябрда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябрда кечаси +11...+13 даражагача, кундузи +13...+15 даражагача, 24 октябрда кечаси +8...+10 даражагача, кундузи +15...+17 даражагача бўлади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"