Ўзбекистон

Тошкентда автобус бекатлари ижарага берилмоқда

Уларнинг нархи 16 млн сўмдан бошланади.

Тошкентда автобус бекатлари ижарага берилмоқда

 

Маълум қилинишича, ҳамкорлик доирасида тадбиркорлар томонидан қуйидаги талабларга жавоб берадиган бекат мажмуаларини ўрнатиш кўзда тутилган:

 

а) ижарага олинган ҳудудда ягона конструкция ва дизайнга қатъий мос келадиган бекатларни ўрнатиш;

б) ҳар бир бекатни ёритиш мосламалари, телефонларни қувватлаш портлари ва чиқинди қутилари билан жиҳозлаш;

в) ҳар бир бекатга видеокузатув камералари ва фавқулодда чақирув тугмаларини ўрнатиш;

г) жамоат транспортининг келиш вақти ҳақида маълумот берувчи табло ўрнатиш;

д) бекатларда ЛEД-экранларни ўрнатиш тақиқланади;

э) тижорат фаолияти учун бинолар ва/ёки қўшимча иншоотларни қуриш ман этилади;

ж) тўхташ платформаси тўсиқсиз муҳит стандартларига ва замонавий архитектура ечимларига мос келиши, гранит плиталардан текис юза ҳосил қилиши, бордюрлардан фойдаланилган ҳолда бажарилиши лозим.

 

Бундай бекат мажмуаларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш учун тадбиркорларни узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида Э-аукцион платформаси орқали очиқ савдоларда иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ҳозирда биринчи босқич аукциони ўтказилмоқда. Тадбиркорлар бекатларнинг ён деворларида ролл-уп туридаги реклама материалларини, орқа деворларида реклама панноларини жойлаштириш хизматини ташкил қилиб ва бу орқали даромадини ошириши мумкин.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"