Сирдарёда чўкаётган фуқаро қутқариб қолинди
Ҳозирда фуқаронинг соғлиги яхши ҳолатда.

Кеча, 22 май куни соат тахминан 17:30 ларда Янгиер шаҳар ФВБ катта инспектори ва йўриқчи инспектор белгиланган режага асосан Янгиер шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл канали бўйидаги чўмилиш тақиқланган жойларда рейд тадбирларини олиб бораётган вақтда бир нафар фуқаро чўкиб кетаётганини кўриб қолган.
Ходимлар зудлик билан фуқарони сувдан олиб чиққан ва ўша жойнинг ўзида биринчи ёрдам кўрсатиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ходимларига топширган. Ҳозирда фуқаронинг соғлиги яхши ҳолатда.







