Ўзбекистон

Ўзбекистонда мухолифат кучайтирилмоқда

Сенат парламентдаги мухолифат ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган муҳим қонунни тасдиқлади.

Ўзбекистонда мухолифат кучайтирилмоқда

Ўзбекистон Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида парламентдаги мухолифат ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган муҳим қонун кўриб чиқилиб, тасдиқланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

 

Қонун сиёсий партиялар ўрнини мустаҳкамлаш, сўз эркинлигини таъминлаш ва парламент ишини янада демократлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва сиёсий партиялар фаолиятини тартибга солувчи бешта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган.

 

Эндиликда ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга етмасдан туриб, муқобил таҳрир киритиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу эса парламентда турли фикр ва ёндашувларга йўл очади.

 

Бундан ташқари, мухолифат вакиллари:

 

Қонунчилик палатасидаги бир қўмита раислиги,

 

Икки қўмита раис ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллайди,

 

Ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида масала кўтариш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Сенаторлар ушбу қонуннинг қабул қилиниши парламент назорати ва қонун ижодкорлигини кучайтиришини, айниқса мухолифатнинг ўрнини аниқ ва амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Халқ демократик партияси ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган эди.

 

Шунингдек, 2024 йил ноябрь ойида президент парламентдаги мухолифат фаоллигини ошириш зарурлигини таъкидлаган ва соғлом сиёсий рақобат халқ манфаатларига мос қонунлар қабул қилинишига хизмат қилишини алоҳида урғулаган эди.

 

5 май куни эса Либерал-демократик партия ва “Миллий тикланиш” демократик партияси бирлашиб, “Тараққиёт блоки”ни тузгани мухолифат ва ҳукумат блоки ўртасидаги сиёсий тафовутларни янада аниқроқ кўрсатмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"