Ўзбекистон

Энди Тошкент кўчаларидаги тирбандликларни аввалдан билиш мумкин бўлади

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича Тошкент тажрибаси бошқа ҳудудларга татбиқ этилмоқда.

Энди Тошкент кўчаларидаги тирбандликларни аввалдан билиш мумкин бўлади

 

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл-патруль хизмати бригадасининг маъмурий биноси тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

 

Бу чора давлат раҳбарининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқлари ижроси доирасида, ходимлар учун муносиб хизмат шароитларини яратиш, тизимни рақамлаштириш ва техник инфратузилмани мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилди.

 

Янги комплексга маъмурий бинолар, йиғилиш зали, кутубхона, ўқ отиш жойи, ошхона, хизмат ва таъмирлаш устахоналари, саф майдонлари ҳамда автотураргоҳлар киради. Бинода замонавий шароитлар яратилган бўлиб, ходимларнинг хизмат самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кўзда тутилган.

 

Шунингдек, пойтахтда ҳаракат хавфсизлигини рақамли технологиялар асосида назорат қилиш мақсадида Компьютерлаштирилган вазиятлар маркази ташкил этилди. Унга жорий этилган Интеллектуал транспорт платформаси орқали йўл ҳаракати оқимини кузатиш, таҳлил қилиш, тирбандликларни олдиндан аниқлаш ва бошқариш имконияти пайдо бўлди. Натижада шаҳардаги тирбандликлар 50 фоизгача камайиши, фавқулодда хизматлар ҳаракатининг тезлашуви, йўл-транспорт ҳодисалари сонининг қисқариши ва бошқарувнинг самарадорлиги ошиши кутилмоқда.

 

Тадбир давомида Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ЙПХ хизматига 20 дона, ППХ учун эса 20 дона махсус жиҳозланган “Cobalt” русумли хизмат автомобиллари топширилди. Улар замонавий кузатув камераси ва марказ билан интеграциялашган алоқа тизимлари билан жиҳозланган. Бу автомобиллар орқали қидирувдаги шахслар ва транспорт воситаларини аниқлаш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатларни марказга узатиш мумкин.

 

Шу билан бирга, ЙПХ ходимларининг фидокорона меҳнати ҳам муносиб эътироф этилди. Бошқарма бошлиғи подполковник Муҳаммад Адилов ва инспектор сержант Шерзод Ҳолназаров “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Сержант Муҳаммад Дадаев эсдалик қўл соати билан мукофотланди, кичик сержантлар Аббос Нуримов, Отабек Саидов ва Қувонч Хамитовлар эса пул мукофотига сазовор бўлди.

 

Тадбирда ИИВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва прокуратураси вакиллари, соҳа фахрийлари ва жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Улар томонидан Тошкент тажрибаси бошқа ҳудудларга татбиқ этилаётгани, бу борадаги ижобий натижалар алоҳида эътироф этилди.

 

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент ЙПХ хизмати томонидан 2,9 миллиондан ортиқ қоидабузарлик аниқланган, 70 нафар қидирувдаги шахс ҳамда 100 дан ортиқ транспорт воситаси қўлга олинган.

 

Йўл-транспорт ҳодисалари сони умумий ҳисобда 4,1 фоизга, ҳалокатли ҳолатлар эса 6,9 фоизга камайган. Тезликни ошириш билан боғлиқ ҳодисалар 66,7 фоизга, маст ҳолдаги бошқарувлар 16,7 фоизга, болалар иштирокидаги ЙТҲлар эса 8 фоизга қисқарган.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

custom img

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари чеклов 22:00 дан 09:00 гача амал қилади.

custom img

Чирчиқда юк машинасининг тиркамаси хонадонга урилди

Хонадонга етказилган зарар қопланиши билдирилди.

custom img

Браконьерлар қаршилиги: инспектор ҳалок бўлди

Марҳум "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

custom img

Ўзбекистонда валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгартирилади

15 сентябрдан расмий алмашув курсини ҳисоблашда валюта биржасидан ташқари банклараро бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"