Lifestyle

“Кулранг кардинал” ким?

Баъзида “кулранг кардинал”ларнинг исмлари кенг жамоатчиликка номаълум бўлиб қолади. Аммо уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли глобал ўзгаришлар рўй беради. Танганинг тескари томони ҳам бор. Баъзи “кулранг кардиналлар” ўз мавқеларидан шахсий манфаатлар учун фойдаланадилар, бошқаларни манипуляция қиладилар ва ўз манфаатларини кўзлайдилар. Тарихда бундай воқеалар яхшилик ўрнига зарар ва ҳалокат келтирган ҳолатлар мавжуд.

“Кулранг кардинал” ким?

Кўпинча ўзимиз кимгадир нисбатан билиб-билмай "серый кардинал" нисбатини берамиз. Бу иборани ишлатар эканмиз, кўз ўнгимизда панада ҳаракат қилаётган сирли фигуранинг тасвири пайдо бўлади. Кўпинча бу одам кўзга ялт этиб ташланмайди, аммо айнан унинг хизматлари билан муҳим қарорлар қабул қилинади. Шуни айтиш керакки, “кулранг кардинал”ни – католикларнинг кардиналлари билан алмаштириб юбориш керак эмас. “Кулранг кардинал” метафора бўлиб, у содир бўлаётган воқеаларга кучли, аммо норасмий таъсир кўрсатадиган одамни англатади. Одатга кўра бу каби шахслар панада туришни афзал билишади. Улар шон-шуҳрат ва эътирофга интилмайдилар. Уларга куч ва жараёнларни ичкаридан бошқариш қобилияти муҳимроқдир.

 

Тарихда юқори лавозимларни эгалламасдан, ҳақиқий кучга эга бўлган шахслар бўлган. Уларнинг фикри қадрланган ва маслаҳатлари кўпинча ҳал қилувчи аҳамият касб этган.

Кулранг кардиналлар сиёсий ҳаётда, бизнесда, маданиий ҳаётда иштирок этишлари мумкин. Улар фикрлари ҳурмат қилинадиган яқин дўстлар, маслаҳатчилар ёки тажрибали мутахассислар бўлиши мумкин. Шуни билиб олиш керакки, бундай одамлар ҳар доим ҳам жамоат манфаати учун ҳаракат қилмайди.

 

“Кулранг кардинал” ибораси қандай пайдо бўлган? Унинг илдизлари Францияга бориб тақалади. Қирол Людовик XIII ҳукмронлиги даврида реал ҳокимият унинг Биринчи вазири кардинал Ришелье қўлида эди. Унинг либоси қизил рангда бўлгани боис жамоатчилик уни "қизил кардинал" деб атарди. Ришельенинг ишончли вакили Жозеф Ота (асли исми Франсуа Ле Клер дю Трамбле, 1577—1638) эди. У кулранг либос кийиб юргани, давлат идораларида ишламаса-да, кардинал сифатида катта мавқега эга бўлгани боис “кулранг кардинал” номини олган эди. Ўшандан бошлаб бу ибора кенг қўлланила бошланган. Жозеф Ота ҳеч қачон биринчи планга чиқмаган, ҳамиша панада бўлишни истаган. Кўпинча “кулранг кардинал”лар тарихий воқеаларнинг асосий иштирокчиларига айланади. Уларнинг қарорлари ва ҳаракатлари миллатлар ва давлатларнинг тақдирини белгилаши мумкин. Баъзида “кулранг кардинал”ларнинг исмлари кенг жамоатчиликка номаълум бўлиб қолади. Аммо уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли глобал ўзгаришлар рўй беради. Танганинг тескари томони ҳам бор. Баъзи “кулранг кардиналлар” ўз мавқеларидан шахсий манфаатлар учун фойдаланадилар, бошқаларни манипуляция қиладилар ва ўз манфаатларини кўзлайдилар.

 

Тарихда бундай воқеалар яхшилик ўрнига зарар ва ҳалокат келтирган ҳолатлар мавжуд. Шу ўринда Қўқон хонлигида Мусулмонқул ҳам “кулранг кардинал” бўлганини эслатиб ўтиш керак. Маълумки,Худоёрхон қайнотаси Мусулмонқул томонидан тахтга ўтқазилган бўлиб, ёш бўлганлиги туфайли амалда давлат ишларини Мусулмонқул бошқариб борган. Энг муҳим лавозимлар қипчоклар қўлига ўтади ва улар ҳоҳлаганича бебошликлар қила бошлаганлар. Натижада ички кураш кучайиб, 1853 йилда қипчоқлар қирғини бошланган. Бунинг оқибатида 20 мингга яқин қипчоқлар ўлдирилган.

 

Шу билан бирга, "кулранг кардинал" тушунчаси ҳар доим ҳам салбий маънога эга эмаслигини таъкидлаб ўтиш керак. Кўп ҳолларда бундай одамлар ҳақиқатан ҳам эзгу мақсадларга интилиб, билим ва тажрибалари билан ёрдам беришади. Улар ўз ишларига чин дилдан ёндашиб, жамият фаровонлиги учун интилишлари мумкин.

 

"Кулранг кардинал" бўлиш мумкинми? Бу саволга “ҳа, бўлиш мумкин” деб жавоб бериш мумкин. Аммо бу нафақат истакни, балки маълум фазилатларни ҳам талаб қилади. “Кулранг кардинал” бошқаларни тинглаш ва тушуниш қобилияти, стратегик фикрлаш ва маълум бир соҳада чуқур билимга эга бўлиши керак. Энг асосийси атрофдагиларнинг ишончини қозониш керак. Ахборот ҳамма учун мавжуд бўлган ва ҳар ким исталган соҳада мутахассис бўла оладиган бугунги дунёда "кулранг кардинал" бўлиш имкониятлари ортиб бормоқда. Бироқ, буюк куч катта масъулиятни талаб қилишини ёддан чиқариш керак эмас.

Шарофиддин Тўлаганов

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.