Ўзбекистон

Вагон остига яширилган 195 грамм гиёҳвандлик воситаси фош этилди

Сурхондарёда божхона ва чегара ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик контрабандаси тўхтатилди.

Вагон остига яширилган 195 грамм гиёҳвандлик воситаси фош этилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Айритом" чегара божхона постида гиёҳвандлик воситасини ноқонуний олиб ўтиш ҳолати фош этилди. Божхона органлари хабарига кўра, воқеа темир йўл юк поездини текшириш жараёнида аниқланган.

 

Божхона ва Чегара қўшинлари ходимлари томонидан ўтказилган назорат давомида поезд вагонларидан бирининг остига яширилган, рангсиз полиетилен ўрамга ўралган, ўзига хос ўткир ҳидли ашё топилди. Текширув натижасида, ушбу ўрам ичида жами оғирлиги 195 грамм бўлган "опий" гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтган шахсларга 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

custom img

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула эмас, Сиам соми боқилгани аниқланди

Ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан ўрганилди.

custom img

Сергели ва Янгиҳаётдаги бадбўй ҳид муаммоси бартараф этилди

Салор оқова сув тозалаш иншоотига 9,5 миллиард сўмлик замонавий фильтр ускунаси ўрнатилди.

custom img

“Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” дастури жорий этилади

Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси 35 та “Маҳорат мактаби”ни ташкил этди

Машғулотлар интернет журналистикаси, босма матбуот, телевидение, радио, ҳуқуқий, спорт ва фотожурналистика йўналишларида ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"