Ўзбекистон

Фарғонадаги боғчада заҳарланган болаларнинг 22 нафари соғайди

Мазкур болалар ҳозирда амбулатор кузатув остига олинган.

Фарғонадаги боғчада заҳарланган болаларнинг 22 нафари соғайди

 

Фарғона вилоятида мактабгача таълим ташкилоти ёшидаги болалар ўртасида қайд этилган оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан даволаш ва текширув ишлари давом этмоқда.

 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 25 февраль соат 08:00 ҳолатига кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда Фарғона шаҳар болалар шифохонасида даволанаётган 22 нафар боланинг соғлиги яхшилангани сабабли улар уйига жавоб берилган. Мазкур болалар ҳозирда амбулатор кузатув остига олинган.

 

Шифохоналарда даволанаётган қолган беморларнинг умумий аҳволи мутахассислар томонидан нисбатан қониқарли деб баҳоланмоқда. Тиббиёт ходимлари томонидан уларнинг соғлиғи доимий назоратга олинган бўлиб, кун якунига қадар яна бир неча нафар болани уйига жавоб бериш режалаштирилгани маълум қилинди.

 

Ҳолат юзасидан санитария-эпидемиологик хизмат ва бошқа тегишли мутасадди идоралар томонидан кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналарда текширувлар ташкил этилиб, зарур лаборатория намуналари олиниб таҳлилга юборилган.

 

Мутахассислар томонидан олинган лаборатория таҳлиллари натижалари 10 кун муддат ичида жамоатчиликка расман эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Ҳолат тегишли идоралар томонидан белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида боғча ёшидаги болаларнинг оммавий заҳарланиши қайд этилгани ва жиноят иши очилгани ҳақида хабар берилган эди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"