Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлган ўқувчи BMW'ни олиб қочгани аниқланди

У танишининг опасига тегишли ювиш шохобчасида калити билан қолдирилган BMW русумли автомобилни ҳайдаб кетган.

Тошкентда ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлган ўқувчи BMW'ни олиб қочгани аниқланди

 

Тошкент шаҳри Миробод туманида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) инспектори иштирокида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Тергов ҳужжатларига кўра, 2010 йилда туғилган, мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган шахс 25 февраль куни соат 21:30 ларда танишининг опасига тегишли автомобиль ювиш шохобчасида калити билан қолдирилган BMW русумли автомобилни ҳайдаб кетган.

 

Маълум қилинишича, гумонланувчи Миробод тумани Нукус кўчасида ҳаракатланаётган вақтида транспорт оқимини тартибга солиш мақсадида тўхташ ишорасини берган ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаровнинг қонуний талабига бўйсунмаган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда транспорт воситасига оид ҳужжатларга эга бўлмаган вояга етмаган шахс жавобгарликдан қочиш мақсадида бошқа автомобилларни кескин айланиб ўтиб, авариявий вазият юзага келтирган ҳамда хизмат вазифасини бажараётган инспекторни уриб юборган.

 

Кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамай, ЙПХ инспектори 27 февраль куни вафот этган.

 

Дастлабки тергов давомида вояга етмаган шахс ҳаракатларида транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари мавжудлиги аниқланган. У Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи сифатида жалб этилган.

 

Ҳозирда гумонланувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.