Ўзбекистон

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Ўзбекистонда синтетик наркотик модда ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Биринчи ҳолатда, 2003 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Nexia-3 автомобили Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан пойтахт томон ҳаракатланиб келаётган вақтда Чилонзор туманидаги “Эркин” ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилганда автомобиль салонидан соф оғирлиги 4 килограмм 811 грамм бўлган alfa-PVP синтетик наркотик моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси томонидан фуқаро устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ҳамда 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Иккинчи ҳолатда эса ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон– Қирғизистон давлат чегарасининг Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Бобоҳуросон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисмида ноқонуний олиб ўтилаётган дори воситалари фош этилди.

 

Маълум бўлишича, Қирғизистон фуқароси чегара сим тўсиқлари орқали улоқтириб юборган қоғоз қутини қабул қилиб олаётган вақтида икки нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинган.

 

Қути холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичидан 9988 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Шунингдек, Тошкент аэропортида ўтказилган тадбирларда Бишкекдан учиб келган қўшни давлат фуқаросининг сумкасидан ҳам аlfa-PVP синтетик гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланганди.

 

Аввалроқ Тожикистондан ноқонуний олиб кирилган жами 77 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилингани ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди | Zamon.uz