Жаҳон

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этгани фонида нефть нархлари кўтарилди

Brent маркали нефтнинг фьючерслари 2 фоизга ошди.

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этгани фонида нефть нархлари кўтарилди

Эрон ва АҚШ-Исроил ўртасидаги можаро фонида нефть нархлари кескин ошмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, халқаро эталон бўлган Brent маркали нефтнинг фьючерслари деярли 2 фоизга кўтарилиб, бир баррель учун 104 доллардан ошди.

 

Бунга Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи давлат телевидениесига берган интервьюсида Теҳрон ҳозирча АҚШ билан тўғридан-тўғри музокара олиб бормаётганини маълум қилгани сабаб бўлди. 

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ ва Эрон Яқин Шарқда тўлиқ ва умумий низоларни ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказганини маълум қилганидан сўнг Brent маркали нефть 13 фоизга тушиб, 96 долларни ташкил қилган эди.

 

Шу билан бирга, Оқ уй матбуот котиби Керолайн Левитт Эронни ҳарбий мағлубиятни қабул қилмаса, янада қаттиқроқ зарба билан огоҳлантирди.

 

Бироқ Аббос Ароқчи Эронга музокара таклиф этилаётгани АҚШнинг мағлубиятни тан олганидан дарак беришини билдирган.

 

Можаро натижасида Ҳўрмуз бўғози деярли ёпилди, натижада глобал нефть етказиб беришининг бешдан бир қисмини таъминлайдиган йўл чекланди. Энергия нархлари сўнгги ҳафталарда 40 фоиздан ошди, кўплаб мамлакатлар ёнилғи тақсимоти ва энергия тежаш чораларини жорий этди.

 

Maritime разведка фирмаси Windward маълумотларига кўра, можаро бошланишидан олдин бўғоздан кундалик 120 та кема ўтган бўлса, сешанба куни атиги 4 кема транзит қилган. Бозор кузатувчилари кемалар бўғоздан эркин ўтишини таъминлагунча нархлар ошишда давом этишини айтмоқда.

 

Осиё фонд бозорлари ҳам пасайиш билан очилди: Япония Никкеи 225, Жанубий Корея KOSPI ва Гонконг Hang Seng индекси зарар кўрди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этгани фонида нефть нархлари кўтарилди | Zamon.uz