Ўзбекистон

Президент Қувада агроволтаика технологияси асосидаги мажмуа билан танишди

Мажмуада 100 дан ортиқ оила даромади ошган, 350 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.

Президент Қувада агроволтаика технологияси асосидаги мажмуа билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Қува туманида ташкил этилган, агроволтаика технологияси асосида фаолият юритаётган илғор қишлоқ хўжалиги мажмуаси билан танишди.

 

Мамлакатимизда қишлоқ ва сув хўжалигида энергия сарфи ортиб бораётгани сабабли «яшил» энергия манбаларини кенгайтириш устувор йўналиш сифатида белгиланган. Шу нуқтайи назардан агроволтаика технологияси бир ер майдонида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, ҳам қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш имконини бериши билан аҳамиятлидир. Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда ушбу йўналишда 10 гигаваттгача қувват яратиш салоҳияти мавжуд.

 

Мазкур ёндашув қуёшли иқлимга эга ҳудудларда, хусусан, Ўзбекистон шароитида юқори самарадорликка эга ҳисобланади. Қуёш панеллари экинларни ортиқча иссиқликдан ҳимоя қилиб, тупроқ намлигини сақлашга ёрдам беради. Ўз навбатида, экинлар ҳам ер юзасидаги ҳароратни мувозанатда ушлаб, қуёш панелларининг барқарор ишлашига кўмаклашади.

 

Мажмуада сув тежамкорлиги ва самарадорликни оширишга қаратилган илғор технологиялар жорий этилган. Хусусан, Австриянинг “Bauer” компанияси технологияси асосида ёмғирлатиб суғориш тизими қўлланилмоқда. Ушбу усул сувни бир маромда тақсимлаш, тупроқ намлигини сақлаш, ўғитларни мақсадли қўллаш ҳамда ҳосилдорликни ошириш имконини беради.

 

Синов натижаларига кўра, ушбу технология сув сарфини 40 фоизга, ўғит сарфини 35 фоизга, қўл меҳнатини 90 фоизга қисқартирган ҳамда ҳосилдорликни 25 фоизга оширишга хизмат қилган.

 

110 гектар майдонда ташкил этилган мажмуада интенсив боғдорчилик, чорвачилик ва балиқчилик йўналишлари уйғунлаштирилган. Бу мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия ва сув тежовчи технологиялар асосида яратилган илк агромажмуалардан биридир.

 

Ҳудудда ўрнатилган 10 мингта қуёш панели электр энергияси ишлаб чиқариш билан бирга экинлар учун соя яратиш ва тупроқ намлигини сақлашга хизмат қилмоқда. Балиқчилик тизимида эса энергия ҳисобига кислород бериш жараёни йўлга қўйилган, сув эса минерал моддаларга бой ҳолда боғ ва узумзорларни озиқлантиришда фойдаланилмоқда.

 

Чорвачилик йўналишида қорамоллар қуёш панеллари соясида боқилиб, табиий озуқа билан таъминланмоқда, ҳосил бўлган органик ўғит эса ер унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Шу тариқа мажмуада энергия, сув, озуқа ва ўғит бир-бирини тўлдирувчи ягона тизим сифатида фаолият юритмоқда.

 

Мазкур ёндашув қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қилмоқда. Айни пайтда мажмуада 100 дан ортиқ оиланинг даромади ошган, 350 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган, экспорт ҳажми эса 2,5 миллион долларни ташкил этади.

 

Келгусида ушбу тажрибани республиканинг 13 та ҳудудида 2 минг гектар майдонда кенг жорий этиш режалаштирилган.

 

Ташриф давомида давлат раҳбари агродронлар ёрдамида экинларни парвариш қилиш ва мониторинг қилиш жараёнлари билан ҳам танишди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"