Ўзбекистон

Ўзбекистонда карталар ўртасида комиссиясиз ўтказмалар жорий этилиши мумкин

Банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда СМС-хабарномалар харажатлари қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда карталар ўртасида комиссиясиз ўтказмалар жорий этилиши мумкин

 

Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналарининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган тақдимот билан танишди. Унда рақамлаштириш ва нақд пульсиз тўловларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Таъкидланишича, сўнгги йилларда товар ва хизматлар учун тўловлар тобора кўпроқ нақд пульсиз шаклга ўтмоқда. Шу боис аҳоли ва бизнес учун бундай тўловларни янада қулайлаштириш зарурлиги қайд этилди. Бу борада банк инфратузилмасини ривожлантириш, комиссия тизимини такомиллаштириш ва рағбатлантирувчи механизмларни кенгайтириш таклиф қилинди.

 

Хусусан, жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга ошириш, нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имкониятини яратиш таклиф этилди. 

 

Банк операциялари хавфсизлигини ошириш мақсадида жорий этилган фирибгарликка қарши тизим доирасида СМС-хабарномалар билан боғлиқ харажатларни қайта кўриб чиқиш, уларнинг ўрнига мобил иловалар орқали билдиришномалар юбориш ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимларни жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

 

Бундан ташқари, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, жумладан, солиқ имтиёзларини қўллашда юзага келадиган баҳсли ҳолатларни бартараф этиш, солиқ қарзлари бўйича жарималарнинг асосий қарз миқдоридан ошмаслиги принципини жорий этиш таклиф қилинди.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида импорт жараёнларини соддалаштириш, ортиқча ҳужжатларни қисқартириш, хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналар очиш тартибини енгиллаштириш ҳамда миллий маҳсулотларни халқаро бозорларда тарғиб қилиш механизмларини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари тадбиркорлик йўлидаги ортиқча тўсиқларни камайтириш, назорат ва тартибга солиш механизмларини соддалаштириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини бизнес учун қулайлик яратадиган самарали воситага айлантириш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"