Ўзбекистон

Давлат харидларида 23 миллиард сўмдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланди

Аниқланган ҳолатлар юзасидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан иш қўзғатилиб, мансабдор шахсларга тегишли чоралар кўрилган.

Давлат харидларида 23 миллиард сўмдан ортиқ қонунбузилишлар аниқланди

Қўмита маълумотига кўра, ўтказилган ўрганишлар натижасида бир нечта давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилган умумий қиймати 23 миллиард сўмдан ортиқ бўлган давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

 

Хусусан:

— Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган умумий қиймати 9,1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 6 та давлат харидида;

— Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ташкил этилган қарийб 8 миллиард сўмлик 6 та танлов савдосида;

— Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилган 6,7 миллиард сўмга яқин қийматдаги 10 та тендер жараёнида қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.

 

Таъкидланишича, ушбу савдоларда рақобатни чекловчи ёки чекланишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларга йўл қўйилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан буюртмачи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда келгусида бу каби ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

 

Бундан ташқари, қонунбузилишларга йўл қўйган айрим мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўллаш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли материаллар суд органларига юборилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"