Жаҳон

Сифатcиз озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар йили 1,5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ

Тадқиқотларга кўра, 5 ёшгача бўлган болалар хавфли озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп зарар кўраётган гуруҳ ҳисобланади.

Сифатcиз озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар йили 1,5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботига кўра, хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари дунё бўйича ҳар йили тахминан 866 миллион касалланиш ҳолати ва 1,5 миллионга яқин ўлимга сабаб бўлмоқда.

 

Ташкилот маълумотида қайд этилишича, ушбу касалликларнинг катта қисми бактериялар, вируслар, паразитлар ҳамда кимёвий моддалар билан ифлосланган озиқ-овқат истеъмоли билан боғлиқ. 2021 йилда қайд этилган ҳолатларнинг қарийб 860 миллиони биологик омиллар (бактерия, вирус ва паразитлар) сабабли юзага келган.

 

Мутахассислар беш ёшгача бўлган болалар энг юқори хавф гуруҳини ташкил этишини таъкидламоқда. Ушбу ёш тоифаси дунё аҳолисининг атиги 9 фоизини ташкил этса-да, озиқ-овқат орқали юқадиган касалликларнинг деярли учдан бир қисми айнан уларга тўғри келади.

 

Ҳисоботда, шунингдек, озиқ-овқат таркибидаги кимёвий моддалар — жумладан қўрғошин ва метилсимоб — мия ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, умрбод неврологик ва когнитив бузилишларга олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.

 

ЖССТ биринчи марта озиқ-овқат орқали оғир металлар таъсири билан боғлиқ юрак-қон томир касалликлари, саратон ва ақлий ривожланиш бузилишлари юкини ҳам баҳолаган. Унга кўра, ноорганик мишяк ва қўрғошин таъсири йилига 1 миллиондан ортиқ ўлимга сабаб бўлмоқда.

 

Ташкилот маълумотига кўра, 2021 йилда озиқ-овқат билан боғлиқ ўлимларнинг 73 фоизи кимёвий ифлосланиш билан боғлиқ бўлган. Энг катта улуш ноорганик мишяк (42 фоиз) ва қўрғошин (31 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

 

Шунингдек, хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат глобал иқтисодиётга ҳам катта зарар етказмоқда — ишлаб чиқариш йўқотишлари йилига юз миллиардлаб долларга етиши мумкинлиги қайд этилган.

 

ЖССТ ҳукуматларни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чораларни кучайтиришга, жумладан қишлоқ хўжалиги амалиётларини яхшилаш, санитария ва экологик назоратни кучайтириш ҳамда саноат чиқиндиларини чеклашга чақирди.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.